Jizzax tarixi

    19 декабрь, 2017 2 486 jasur Jizzax viloyati boshqarmasi

    ЖИЗЗАХ ТАРИХИДАН

     

    Жиззах жуда қадимий – ўз табиати,  иқлим шароити, релъэфи, ҳайвонот ва наботот дунёси билан ҳазрати инсонга аталган кўркам гўшалардан бири дейишга арзигулик воҳа. Унинг жанубий, қисман ғарбий томонини ўраб турган Туркистон ва Нурота тизма тоғлари, шимолий ҳудудидаги Арнасой – Айдар – Тузкон кўллари релефига ҳам, табиий гўзаллигига ҳам ўзгача ҳусн бағишлаш билан бирга, кескин мўътадил иқлимни таъминлаб туради. Чўққилар қор, музликлар билан қопланган Човкар тоғ, Устуршона тизими тоғлари бағрида қалин арчазорлар ястаниб ётибди. Жазирамада ҳам Човкар тоғ бағрида минг бир рангда камалак жилолари товланиб ётади.

    Денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдаги тоғ ёнбағирларидан арчазорлар бошланиб кетади. Тоғлар баландлаган сайин арчазор қалинлашиб бораверади.

    Вилоятда 20 дан ортиқ ғорлар бор. Гарчи улар мутахассислар томонидан ўрганилмаган бўлса-да, биргина Пишоғор ғорини кузатган ҳаваскорларнинг хотирлашларича, ғор ичида саҳни кенг ва узун майдон (зал), кули қизғиш ўчоқ, тош деворларга ишланган расмлар ва петроглиф ёзувлар бисёр. Бундан ташқари, узундан узун чўзилган ғор сунъий тўсилиб, навбатдаги зал учун қўшимча зиналар қилингани бу жойда қадим – қадимда ибтидоий одамлар яшаганлигидан далолат беради.

    Молгузар тоғининг жанубидаги улкан ғордан қачонлардир Будда ибодатхонаси сифатида фойдаланилган. “Суй сулоласи тарихи” китобида ҳам Шарқий Цао (Устуршона) хусусида сўз юритилиб, “Бу жойда Еча шаҳри бор. Бу шаҳарда оғзи мустаҳкам ёпилган ғор бўлиб, йилига икки марта қурбонлик қилинган”, дейилади.

    Ёки Молгузар тоғининг елкасида денгиз сатҳидан икки минг олти юз метр баландликда жойлашган маъданий Товоқбулоқнинг ўзини бир мўжиза дейиш мумкин. Бахмал туманининг Оқтош дарёсида тик қояли тоғлар елкасидаги улкан қабристонни, унинг ёнидаги ҳайбатли “Қон томди” дарасини айтмайсизми!

    Ёхуд Зомин туманида тоғ тепасидаги Суффа майдонидан чиқадиган булоқ, унинг яқинидаги Музбулоқ, Бахмалдаги баланд тоғ тепасида барпо этилган боғ – буларнинг барчаси қадим тарихдан сўзлайди. Тоғларга туташиб кетган сойликлар, музликлардан оқиб келувчи булоқлар, сойликларни қоплаган дарахтзорлар. 100 га яқин шифобахш ўтлар… . Жиззах туманидаги Пойимард сойи ёқасида қарийиб 20 метрлик тошқатлами ўртасидан очилган мўри (туйнукли) ўнгирлар – бари, барчаси ибтидоий одам яшаганлигига гувоҳликка ўтувчи табиий мўжиза – обидалардир.

    Жиззах вилояти мамлакатимизнинг маркази минтақасида – шарқдан ғарбга, жанубдан шимолга ёъл олган тарихий-савдо ёълининг чорраҳасида жойлашган, она Ватанимиз ҳудудидан шарққа ёки ғарбга ёъл олган карвонлар, элчилар, қўшинлар айни шу манзиллардан ўтган. Вилоят ҳудудининг жанубий сарҳади бир-бирига боғланиб кетган тоғ тизмалари билан, ғарбий томон Нурота тизма тоғлари Темир дарвоза орқали Туркистон тизма тоғлари билан уланиб кетади.

    Жиззах вилоятида палеолит даврига тегишли бой материаллар топилади. Чунки вилоят релъэфи, мўътадил иқлими, қуёш ҳароратининг йирик меъёрий миқдори, тоғлар ёнбағирларидаги одамзодга бошпана бўлган масканлар, табиий оқар сувлар, серунум тупроқ бу ерда қадим цивилизациянинг тараққий этиши учун зарурий шарт шароитлар мавжуд.

    Жиззах тарихига тегишлили маълумотлар Табарийнинг “Тарих Табарий”, Ибн ал-Асирнинг “Мукаммал тарих”, Гардизийнинг “Занул ал-ахбор”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома”, ас-Сомонийнинг “Насабнома”, Муҳаммаддиёр ибн Араб Қатағоннинг “Мусаххир ал-билод”, Насафийнинг “Самарқандия”, Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”, Мирза Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий”, Мирза Абдуазимнинг “Тарихи салотина манғития”, “Меҳмонномаи Бухоро”, “Тарихи гузида” каби асарларида воҳамиздаги айрим шаҳар, туман ва қишлоқлар ҳақида муҳтасар фикрлар, ёъл-ёълакай айтилган ҳабарлар тарзида учрайди.

    Бундан ташқари академик В.В.Бартолъднинг “Туркистоннинг суғорилиш тарихига оид”, “Туркистон мўғуллар босқини даврида”, “Туркистоннинг маданияти тарихидан”, “Моварауннаҳрнинг географик очерки” номли асарларида ҳудудга тегишли топономик атамалар, уларнинг ўрни, суғориш иншоотлари, шаҳар, қишлоқ ва рустаклар ҳақида маълумотлар мавжуд.

    Қадимги Сўғдиёна таркибида бўлган, гоҳо “Сўғд орти саклар ўлкаси” номи билан юритилган бу ҳудуд милоддан олдинги ИИ асрдан бошлаб алоҳида маъмурий-худудий саналган.

    Тарихий манбалар бу ҳудудда қадимда сўғдлар, саклар (скифлар), мимиканлар, дахлар, апасиаклар, абийлар, сакараукалар, катиарлар каби қабилалар яшаганлигидан хабар беради.

    Манбаларнинг гувоҳлик беришича, бронза даврида Марказий осиёда кечган мураккаб этник-маданий жараёндан вилоятимиз ҳудуди ҳам холи бўлмаган. Тоғ ён бағирлари, сойлар ва адирларда, хусусан табиий оқар сув таъминотимавжуд худудларда суғорма ва лалми деҳқончилик ҳўжалиги таъсирида аҳоли ўтроқлашган. Хусусан, Сангзор дарёси бўйлари, Зоминсой Ровоцой, Сайхон, Хўжа мушкент, Қорасув ёқаларида суғорма деҳқончилик ва боғдорчилик одамларнинг турмуш тарзига кўча бошлаган.

    Вилоятнинг шимолий ва шарқий ҳудудларидаги бепоён дашту чўлларда кўчманчи чорвадор қабилалар истиқомат қилишган. Такалисой, Тангатопди, Зоминсой, Учма каби дойлардаги қоятошларга битилган турли ҳайвонлар суратлари ҳам бу жараёндан дарак берувчи ўзига хос нишонадир.

    Антик замоннинг тарихчилари Диодор, К.Руф, Арриан ва Юстинлар Кир замонида (эрагача ВИ аср) Сирдарё ҳавзасида 7 та шаҳар-қалъа барпо бўлганидан хабар берадилар. Ўзининг табиий-географик ўрни, стратегик аҳамияти жиҳатидан қадимдан савдо ёълида жойлашган Зомин, Жиззах, Сабат, Нужкат, Новкат каби шаҳарлар ривожланиб борган. Шу сабабли қадимшунослар Саботда эрадан олдинги  ВИ асрга тегишли сув ёъли – ерости қувурлари бўлгани, қалъа атрофи девор билан ҳимояланиб, атрофида боғлар бўлгани ҳақида ёзишган. Бу эса Кир замонида Сирдарё ҳавзасида барпо этилган еттита қалъа шаҳарнинг бири Сабот бўлгани ҳақидаги тахминга исботдир.

    Форслар ҳукмдори Кир милоддан олдинги ВИ асрнинг 30-йилларида Сирдарё бўйларига қадар бостириб келиб, 7 та қалъа шаҳарга  асос солган. Аммо милодгача бўлган 500 йилда Доро ИИИ нинг дахларга қарши ҳарбий  юриш қилгани Сирдарё бўйларидаги дахлар ва бошқа маҳаллий аҳоли аҳамонийларга бўйсунишдан бош тортганлигидан дарак беради.

    Бу ҳудуднинг қадим тарихида А.Македонский истилоси даври билан боғлиқ воқеалар сақланиб қолган. Тарихий манбалар Македонскийнинг Уструшонани осонлик билан истило қилмаганлигидан дарак беради. Арриан ва Квинт Курций Руфлар қолдирган маълумотларга кўра, А.Македонский қўшини эрадан аввалги 329 йилнинг ёзида Мароқанддан Сирдарё томон юриш бошлаганда, бир гуруҳ озуқа тўпловчи жангчилари асосий қўшиндан узоқлашиб, тоғлик шаҳарчага боришади, шаҳар аҳолиси уларни қириб ташлаб, кейин тик қояли тоққа чиқиб кетишганди. Бундан бохабар бўлган А.Македонский сараланган қўшини билан уларга қарши отланади. Тик қояли тоғ устидаги шиддатли жанг дастлаб муваффақияциз кечади. Бироқ Македонский жангни давом эттиради. Маҳаллий курашчилардан бир қисми жангда ўлади, баъзилари тик қоя устидан ўзларини пастга отиб нобуд бўладилар. Жанг Бахмал тумани Новқа қишлоғининг жанубий томонидаги Оқтош дарасида бўлган дейиш ҳақиқатга яқин. Бунга тоғнинг айни елкасидаги Аймоқ қабристони, қабристоннинг жанубидаги ғор гувоҳ. Ҳатто, қоятошлар оралиғидаги бир одам сиғадиган қон қотган ёълакда А.Македонский қатл этган одамлар қони қотиб қолган “Қон томди” қоялиги бошланади. Бу А.Македонскийнинг илк жанги бўлган манзил ҳақида И.Г.Дройзен, К.В.Треверларнинг Жиззах яқинидаги тик қояли тоғларда бўлиши керак, деган қарашлари ҳам ҳудуднинг табиий белгилари билан тасдиқ топади.

    А.Македонский тарихига бағишланган китобларда унинг Сирдарёга қадар истило қилганидан кўп ўтмай Уструшонадаги 7 та шаҳар қўзғолон кўтарганлиги ёзилган.

    Бу борада А.Македонскийга қарши катта жасорат кўрсатган мимеканлар шаҳри номига ойдинлик киритиш керак. Юнонлар Мароқанддан Сирдарёга юришида Илонўтди сойи орқали, биноборин, Жиззах орқали ўтганини тадқиқотчилар қайд этишган. Бунга қадар Киропол таслим бўлган, яъни 7 та қўзғолон кўтарган шаҳардан 6 та бўйсундирилган. Мимеканлар шаҳрини таслим қилишга эса барча қўшинни жалб этилган. Бу шаҳар Крипол – Ўратападан бир мунча узоқ масофада ва нисбатан каттагина шаҳар бўлган. Шаҳар аҳолисининг Спитамен қўшинига қардош бўлгани ва ҳатто уни қўллаб-қувватлагани ҳақида маълумотлар ҳам мавжуд. Шаҳарнинг тексликда, Сўғдиёнага яқин ҳудудда бўлгани ва маълум стратегик аҳамиятга эгалиги ҳам уни А.Македонскийнинг қақшатқич зарбасига дучор этган. Юқоридагиларга кўра, кучли мимеканлар қабиласи яшаган еттинчи шаҳар қадимий Жиззах бўлган деб эътироф этиш мумкин.

    Гарчи Алексадр Македонский истилоси вилоятнинг “Скифлар ўлкаси”га тегишли шимолий ва шарқий ҳудудларида ястаниб ётган дашт ва чўлларга, кўчманчи чорвадорлар истиқомат қилиб келаётган ҳудудларга етиб бормаган бўлса-да  македонияликлар қадами етган манзиллар вайрон бўлди, бутун-бутун шаҳарлар, қўрғонлар, қишлоқлар кимсасиз ҳувуллаб қолган эди.

    Юнон тарихчиси Юстиннинг “Салака И… Сўғд ерларида қаттиқ қаршиликка учради ва оғир жанглар олиб боришга тўғри келди”, деган сўзлари вилоят ҳудудининг Сўғдиёнага тегишли жойларида ижобий ўзгариш бўлиш муддати бир мунча узоққа чўзилганлигидан далолат беради. Тарихий манбаларда эса салавкийлар замонида ҳам Юнон-Бақтрия, Қанғ, Кушон давлатлари замонида ҳам вилоят ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётга тегишли маълумот жуда кам.

    Миллодан олдинги даврларда Сирдарёнинг ўрта оқими ва унга тутуш ҳудудларда яшаган скиф (сак) қабилалари ҳақида антик муаллифлар Полибий, Страбон, Плиний, Плутарих, К.К.Руф, Птоломей, Арриан, Дионсит маълумотлар қолдирган.

    Саклар Сўғдиёна билан чегарадош. Кўп қабилали сакларнинг ичида “энг тақводор ва беозорлари яксартлар”, деб ёзади Аммиан Марцеллин.

    Аҳолиси суғорма деҳқончилик учун қулай ҳудудларда деҳқончилик билан, дашт ва тоғлар ёнбағирларида чорвачилик билан шуғулланган. Шаҳарларда темирчилик, мисгарлик, тўқимачилик, кулолчилик кўпроқ ривожланган. Улар қуёшга сиғинишган. Шунинг учун ҳам Кўк Тангри уларнинг худоси эди.

    Юнонлар, ундан кейин Салавкийлар истилоси, Грек-Бақтрия давлати даврида Сирдарё бўйлари ва унга туташ ҳудудларда яшаб келган скифлар (саклар) грек-юнонларга қарши  узлуксиз норозилик курашлари олиб боришган. Ана шу курашлар эвазига миллодан олдинги ИИИ асрда Сирдарёнинг ўрта оқими ва унга туташ ҳудудларда аҳолиси туркий тилда сўзлашувчи Қанғ давлати пайдо бўлди.

    Бу давлатнинг пайдо бўлишида етакчи рол ўйнаган халқ қонқалар (қанғлилар) эди. Қанғли давлатида Амударёнинг шимолидан Сирдарё бўйларигача бўлган ҳудудларни қамраб, бир неча маъмурий-ҳудудий вилоятлардан иборат эди. Бу вилоятлар таркибида милоддан олдинги 176 йилда қанғлилар (К.Ш.Шониёзов уларни қанғарлар деб атайди) эгаллаган сўғд ерлари ҳам бор эди. Туркистон тизма тоғлари ва унинг шимолидаги дашт ерлар кирган Уструшона қадимда “Сўғдорти саклар ўлкаси” ҳисобланган.

    Милодий ИВ аср бошидан хитойларнинг Амударё ва Сирдарё ҳавзаларига бостириб кириши, 363 йилда Сўғдга истилочилик юришлари натижасида Сирдарё бўйларидан то Амударёга қадар ҳудудлар хионийлар қўл остига ўтди. Бинобарин, қарийб 500 йил мулку давлат тутиб турган қанғликлар давлатининг парчаланишига, уларнинг сиёсий ҳокимиятдан кетишига сабаб бўлди.

    Марказий Осиё ерларининг эфталитлар қўли остига ўтиши билан эса Сирдарё бўйлари, Мирзачўл ва ҳозирги Жиззах вилояти ҳудудларига ИВ асрдан эътиборан бир қанча чорвадор туркий қабилалар – барлос, калтатой, мусобозори, қанғли, қипчоқлар келиб жойлашувига имконият туғилади. В асрга келиб эфталит қабилалар конфедерацияси тобора кучайиб, улар эгаллаган ҳудудлар Эрон билан чегарадош бўлиб қолди. Бу ўз навбатида, эфталитлар ва Эрон ўртасидаги тўқнашувни вужудга келтирди, аммо Сосонийлар ҳукмдори Перуз 3 марта эфталитларга қарши юриш қилиб, уч марта ҳам мағлубиятга учради. ВИ асрга келиб эфталитлар Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Эрон ҳудудларини бирлаштирган қудратли давлатга айланди.

    Эфталитлар ҳукмронлиги даврида деҳқончилик ривожланган обод воҳалар, савдо ва ҳунармандчилик тараққий этган шаҳарлар кўпайиб борди. Тоғ олди ва табиий сув ҳавзалари мавжуд ҳудудларда боғдорчилик, суҳорма деҳқончиликда пахта ва шоли  етиштириш кучайди. В асрда Ўрта Осиёда етиштирилган пахта толаси Хитойда харидоргир бўлди. Дашт ҳудудларда чорвачилик ривожланди. Фарғона тулпор отлари изидан вилоят қорабайир отлар кўпайиб борди.

    Эфталитлар келиб чиқишига кўра, юэ-чжи халқига мансуб, улар билан қондош халқ. Уларни Византия манбаларида оқ гуннлар (оқ хуннлар), Хитой манбаларида “еда”, ўрта аср форс, араб манбаларида “хайтал” деб номлашган.

    Манбалар ҳукмронлик эфталитлар қўлига ўтгач, худудга кўчманчи турк чорвадорларнинг кўчиб келиши, яйловларнинг катта қисми улар ихтиёрига ўтганлиги, дашт яйловларни ҳам кўчманчи турк чорвадорлари суқилиб эгаллай бошлаганлигини тасдиқлайди. Эфталлар чорвадорларнинг ўртоқлашуви туфайли суғорма деҳқончилик учун яроқли ерларни кенгайтириш, айниқса, Сангзор ва Зоминсой, Равоцой ҳудудларида юз берди. Шунга биноан зодагон деҳқонлар барпо этган қўрғонлар пойдевори хом ғишт ва пахсадан супа қилиниб, иморат деворлари ҳам қалин лойдан ишлаб чиқилгани манбаларда қайд этилади. Бундай иморат-қўрғонлар даврлар ўтиши ва турли босқинчилик ҳаракатлари туфайли тепаларга айланиб, ҳозирда қадимшунослар Жиззах, Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманлари ҳудудларидан 200 тадан ортиқроғини рўйхатга олган. Воҳани ташқи душманлардан ҳимоялаш мақсадида Тошкент воҳасидан бошланган “Кампир девор” истеҳком девори қолдиқлари эса ХХ асрнинг биринчи ярмида Жиззахнинг жанубий томонидан ҳам мавжуд эди.

    Эфталитларнинг Буюк ипак савдо ёълини доимий назоратга олиш, шу ёълнинг тармоқлари ўтган Жиззах, Зомин, Харакана каби шаҳарларда каби шаҳарларда кулолчилик, чилангарлик, заргарлик, қуролсозлик каби соҳалар ривожланишига кучли туртки бўлди. Бозорларда кулолчилик буюмлари, чарм ва жундан тайёрланган кийим-кечак, отлар, қўйлар, боғ ва полиз маҳсулотлари, донлар кўпроқ савдога чиқарилган.

    ВИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб эфталитлар ҳукмронлигига жиддий дарз кетди. Босиб олинган жойлардаги ички парчаланиш, тарқоқлик ҳокимиятнинг ҳам заифлигига таъсир этган. Бундан ташқари ғарбда Эрон, шарқий-жанубда Ҳиндистон ва шимолда Турк хоқонлиги билан жанглар олиб бориш осон кечмади. Биринчи бўлиб Эрон эфталитларга қарши уруш бошлаб, 562 йилда Хуросондан уларни сиқиб чиқарди. Шимолдан эса ҳосилдор, гуллаб яшаган замин, Ипак ёълининг марказий шаҳарлари жойлашган Сўғдиёнани босиб олиш учун Истемихон бошлиқ турк қўшини бирин-кетин Тошкент, Чирчиқ, Пойканд, Самарқандни эгаллаб, Бухорога етиб келди. Истемихон қўмондонлигидаги Турк хоқонлиги қўшини 565 йилда Қаршининг шимолидаги Қўнғиртовда саккиз кунлик жанг қилиб, эфталитлар ҳукмронлигига барҳам берди ва Сўғдиёна Турк хоқонлиги ихтиёрига ўтди.

    Вилоят ҳудуди 565 йилдан эътиборан Турк хоқонлиги ҳукмронлигида бўлди. Хоқонлик босиб олинган ерларни қўлдан чиқармаслик ва бошқарув тизимини ишончли қўлларда сақлаш мақсадида тахт ворислиги масаласида бир қатор ўзгаришлар қилиб, тахт вориси – шаҳзодаларга улуслар бошқарувини топширди.

    Ўз ҳарбий қўшинига ҳам эга бўлган улуслар таркибида бекликлар ташкил этилган. Уструшонада ҳам йирик шаҳарлар ҳисобига бекликлар юзага келди. Турклар ўзларига тобе бўлганларни олиб келиб, босиб олинган ҳудуддаги тоғ олди майдонларида чорвачиликни ривожлантиришга жалб қилишди. Чорвада қўй ва йилқи етакчи ўрин тутган. Суғорма деҳкончилик ҳам ривожланиб борган.

    Давлат ҳокимиятининг ўта заиф ва тарқоқ табиати давлатни бошқаришдаги тажрибасизлик, давлат функцияларини жорий қилишда наслий ҳокмлик органларига таяниш – чорвадорлар давлатига хос хусусиятлардир.

    Доимий миграция шароитида яшовчи Марказий Осиё минтақасига мансуб қабилалар оғир об-ҳаво шароитлари билан узлуксиз кураш олиб борар экан, ўз хонадони, чорваси, заиф оилаларни ҳимоя қилишга бардошли ва тадбиркор бўлиб борди. Бу ҳам минтақадаги хонлар ва султонларнинг қадимдан ўзига хос тадбиркорлик салоҳиятига эга бўлганликларини тасдиқлайди.

    Биринчи улкан туркийлар империяси Турк хоқонлиги эди. У Манжуриядан Боспоргача, Енисей дарёсининг юқори ҳудудларидан Амударёнинг қуйи жойларигача  чўзилган эди унинг пайдо бўлишидаги асосий сабаб аҳолининг кўчиши, иқлимнинг ўзгариши, инсонларнинг беқарор яшаш тарзидан қутулиш зарурияти, шунингдек ИВ асрдаёқ жужанлар таъсирида хунн қабилаларининг олтойда сиқилиб қолгани бўлди.

    Гуннлар билан сўғдийларнинг (хулларнинг) араллашуви натижасида туркийлар давлатчилиги ва маданияти тез ривожланди. Олтойда Ашин қабиласи қабилаларнинг йирик бирлашувини вужудга келтирди бу бирлашув Турк номи билан аталди.

    Турк хоқонлиги даврида ҳам ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ўтроқлашган туркий қабилалар тил, маданият анъаналарига кўра ўзаро генетик қондош маҳаллий туркий халқлар билан бирлашиб, ўз қудратли туркий давлатини тарихий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқишди.

    Хоқонлик даврида Хитой билан савдо алоқаси кучайиб Хитой катта миқдорда шойи етказиб турган, Европа билан тўғридан-тўғри элчилик муносабатлари ўрнатилган.

    588 йилда хоқон Чўли Хи Ун (қорачўрин) Эронга қарши жанг бошлади. Афсуски, жанг тўқнашувлари туркийлар учун фойда келтирмайди – Ҳоқонлик тарихида парчаланиш, ички бузилишлар бошланиб кетди. Эрон билан уруш оқибатида хоқонлик иккига ажралиб марказий Еттисув бўлган Ғарбий Турк хоқонлиги вужудга келди. Ғарбий Турк хоқонлиги таркибидаги халқлар келиб чиқишига кўра қариндош бўлиб, туркий халқлардан таркиб топган. Уларнинг тил жиҳатидан бир-бирига яқинлиги ҳам асирлар оша этник жиҳатдан бир-бири билан боғланиб кетишига сабаб бўлди.

    ВИ Ўзбекистон ҳудудида юз берган тарихий жараёнлар Уструшона ҳаётига ҳам жиддий таъсир этди, шаҳарлар кенгайди, карвонсаройлар гавжумлашди, бозор учун маҳсулот тайёрлаш кўпайди. Зомин, Жиззах билан бақамти  Роботда ҳам танрга пул зарб қилиш бошланди. Бугунги кунда Робот қўрғони ҳаробалари ҳудудидан кўплаб танга чақалар ва уларни тайёрлашда асқотадиган қуролчалар топилмоқда. Энг муҳими, Уструшона ҳудуди ҳам туркий (ўзбек) тилли аҳоли зич яшайдиган воҳага айланди. Уструшонада 17 та маъмурий рустак (туман) ташкил бўлди. “Буюк карвон ёъли учун кураш”шиори остида ипак транзит ёъли хоқонлик даромад манбаининг катта қисмини ташкил этарди.

    Турк хоқонлигида ҳали эфталитлар давридаёқ сўғд савдогарлари билан яқин муносабатлар ўрнатилганди. Сўғд савдогарлари турклардан харид қилинган ипак  матони Эронга етказиб, ундан Византияга сотишарди. Натижада Жиззах, Ғаллаорол, Бахмал Зомин туманларида ҳафтанинг белгиланган кунларида бозорлар ташкил қилинарди. Мавзулар ҳафтанинг қайси кунида бозор бўлишига  қараб Якшанба, Душанба, Сешанба, Чоршанба, Пайшанба, Жума номлари билан юритилиб, ҳозирда бу номлар топономик атамага айланиб кетди. Худди шу даврда Жиззах шаҳрининг шимолий – ғарбида Писталитоғнинг шарқий биқинида, Дашти Қипчоқ билан чегарада табиий – географик қулай манзилда (уч томони тик тоғ билан ўралган, шарқ томони очиқ) ҳар ойнинг биринчи кунида Мирасманди кўтара савдо бозори пайдо бўлди. Ўрта асрдаги барча араб сайёҳлари тилга олган бу кўтара савдо бозорининг бир кунлик харид баҳосининг Абу Райҳон Беруний 200 минг динор деб ёзган эди.

    Хоқонлик даврида Сўғдиёнадиги каби Уструшонада ҳам шаҳарлар ўсди, ҳунармандчилик кўчайди. Биргина Жиззахда тайёрланган чарм ва жун маҳсулотлар Ироқ бозорларига етказиб турилди.

    Уструшона атамаси илк бор ВИИ асрнинг бошларида Ли-Янъ-шоу томонидан ёзилган “Шимолий хонадонлар тарихи” (386-581 йиллар)нинг “Бейши” бобида учрайди. Унда Уструшона маъмурий ҳудуди ҳақида қисқа маълумотлар билан бирга, бу жойларда олтин, темир, мис борлиги, аҳолиси оташпарастлик динига сиғинишини баён қилади. Уструшона маъмурий ҳудуди ҳақидаги навбатдагимаҳлумотлар “Суй хонадони тарихи” (581-518 йиллар), “Тан хонадони тарихи” (618-907 йиллар) йилномаларида ҳам берилган.

    Тарихий-географик манбаларда Уструшона Самарқанднинг шарқий чегарасидан Хўжандга яқин худуд оралиғидаги асосий майдони Туркистон ва Нурота тизма тоғлари ташкил этган ерлардан иборатлиги кўрсатилади. Уструшона ҳудудининг каттагина қисми бугунги Жиззах вилояти ҳудуди ташкил этади. Тарихий манбаларда Уструшона алоҳида маъмурий вилоят (ўлка, беклик) сифатида бўлган.

    Уструшона ўзининг жуда қулай табиий географик ҳудудда жойлашгани, маҳаллий бошқарувнинг кучлилиги ҳамда Турк Хоқонлиги ва Кан подшолиги билан яқин муносабатда бўлгани туфайли узоқ вақт ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Унинг ғарбий ҳудудида Ипак савдо ёъли Фарғона, Тошкент, Ўтрор тармоқларига ажралган. ВИ-ВИИ асрлардаёқ Катвондуз, Хашт, Наукат, Усманд, Нужаникас, Бурнамад, Минқ, Мирасманди, Сабот сингари аҳоли манзиллари кенгайиб, шаҳар қиёфасини ола бошлаган. Деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо ривожланган ҳудуд бўлгани манбаларда қайд этилган.

    ВИИИ аср бошларига келиб, Уструшона аҳолиси кўп ва бой мамлакат бўлган. Моварауннаҳр, хусусан, сўғдлар, уларнинг ортидан уструшоналик, фарғоналиклар ўзларини ҳимоя қилишга қодир бўлмай қолдилар. Араблар истилоси зулм келтиришини билсалар-да, ҳар бир беклик ўзини ҳимоя қилишга интилар, айрим ҳолларда турк қўшинлари мадади билан арабларни бир муддат ортга чекинтирар эди.

    Арабларнинг Моварауннаҳрга бостириб келиши ВИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошланган бўлса-да, Уструшонани босиб олиш учун юриши ВИИИ асрга тўғри келади. Хуросон ҳокими Қутайба ибн Муслим 712 йилда Самарқандни босиб олганидан сўнг 713 йилда Уструшона, Тошкент, Фарғонага юриш бошлади. Унинг Уструшонадаги биринчи катта жангги Жиззах яқинида – Илонўтти сойида Турк хоқонлиги қўшини билан бўлди. Бу жангда ғалабани қўлга киритган Қутайба Минқдаги “қора кийимлилар” (дахлар) бимлан жанг қилади. Қутайба қўшини Жиззахнинг ҳимоя деворини вайрон қилиб, қанчадан қанча одамларнинг қонини тўкди.қутайба қўшини зарбига Бурнамад, Зомин, Шағар, Сабот сингари шаҳарлар ҳам дош бера олмади. Уструшона таслим бўлди. Қимматбаҳо зебу зийнатлар, олтин пуллар ортилган карвонлар ҳалифалик марказига цўл олди.

    723 йилда Хуросон ноиби Саид ибн Амир ал-Хараший Фарғонадан қайтишда Уструшонада тўхтаб, унча кўп бўлмаган маблағ ҳисобига тинчлик битимини тузади. 737 йилда Фарғона ҳудудида арабларга қарши Турк хоқонлиги қўшинлари таркибида Сўғд, Шош каби шаҳар қўшинлари билан бирга Уструшона қўшини ҳам иштирок этади. 738 йилда Хуросон ноиблигига Наср ибн Сайёр тайинланганидан сўнг у Сўғдиёнага Катан ибн Кутайбани ноиб қилиб тайинлайди. 739 йилда Наср ибн Сайёр Моварауннаҳрга икки марта юриш қилади. Учинчи юриши ёъналиши Марвдан Шошга қадар белгиланган эди. Тарихий манбаларда ёзилишича, Наср ибн Сайёрнинг Курсул ва туркларга қарши қўшини таркибида Бухоро, Самарқанд, Кеш ва Уструшона (Уструсана) аҳолисидан ҳам бор эди.

    Наср ибн Сайёр Уструшонага келганида, Уструшона афшини Абарахарра унга маблағ ҳадя қилади. Наср ибн Сайёр Тошкентдан Фарғонага ўтиб, Фарғонага Муҳаммад ибн Ҳолид ал-Аздини ноиб этиб тайинлагач, қайтишда Фарғонадан олган кўп сонли бутчаларни Уструшонада қолдириб кетади.

    ВИИИ-ИХ асрларда арабларнинг бойлик, туҳфа, хирож ундириш ёълидаги урушлари таъсирида катта ер эгалари ўз хонадонлари атрофида ҳимоя деворлари барпо этиш, зарурий ҳимоя кучларини сақлаш ва суворий отлар учунқўрғон ва работлар қуришни бироз тезлаштиришди.

    Араблар сиёсатида солиқлар тури ва миқдорининг ортиб бориши, ислом динига ўтказиш ниқоби остида олиб борилган зўравонликлар туфайли уларга қарши халқ харакатининг оммавий кўтарилиши юз берди. Шундай қўзғолонлардан бири Рофе ибн Лайс бошчилигидаги 806-810 йилларда бўлиб ўтди, унда Уструшоналиклар ҳам фаол қатнашди. Уларни кўчманчи турклар ҳам қўллаб-қувватлашди. Халифа Маъмун қўзғолончи Рофе ибн Лайс билан музокаралар олиб бориб, маҳаллий ер эгаларига маълум имтиёзлар бериш орқали тинчитишга эришди. Бу жараён Сомонийларга мансуб ер эгалари маҳаллий ҳокимиятни қўлга олишини, ўз навбатида ҳокимиятга араб ҳалифалиги ўрнига Сомонийлар сулоласини келишини (819-999 йиллар) тезлаштирди.

    ВИИ-ВИИИ асрларда Ўзбекистон ҳудудида деҳқончилик ва у билан боғлиқ суғориш тизими, савдони ривожлантириш учун Буюк Ипак ёълида бир кунлик масофа ўлчамида карвонсаройлар барпо этиш ривожланди. Шаҳарларда ҳунармадчилик кучайди. Айниқса, кулолчилик, деҳқон хўжалиги учун зарур асбоб-ускуналар ҳунармандчилиги ўсди. Шаҳар ва қўрғонларда мудофаа деворлари барпо этилди. Хусусан, қўрғонлар кураш авж олди. Жумладан, Бухоро шаҳри ва унинг чегарасида тўрт мингта, Уструшонада 400 та, Хоразмда 1200 та қўрғон барпо этилган.

    ВИИИ-ИХ асрларда бутун Ўзбекистон ҳудудида кичик туман даражасидаги маъмурий-ҳудудий бўлинмаларнинг ташкил бўлгани ҳисобига қабилавий ҳудудий бирликлар бархам топди. Мазкур маъмурий-ҳудудий бўлинмаларнинг шакллантирилиши халқнинг тинчлиги, хавфсизлиги ва бошқарув манфаати биринчи ўринга кўтарилганидан далолат беради. Манбаларда Бухоро шаҳри атрофида 22 та, Кеш вилоятида 16 та волост, Уструшонада 17 та, Самарқанд шаҳри атрофида 14 та рустак бўлганлиги қайд этилган. Маъмурий-ҳудудий вилоят, шаҳар, волост, рустак, маҳалла, қишлоқларга бўлиниш ва бу топонимик номларни қабилалар кесимида эмас, умумаҳоли ҳажмида белгиланиши ўзбекларнинг халқ сифатида шаклланганлигининг маъмурий-тарихий асосидир.

    Жойларда, хусусан, шаҳарларда, йирик қишлоқларда масжид-мадрасалар қошида ташкил бўлган ўқув-тарбия муассасаларига болаларни жалб этишда умумий аҳоли манфаати биринчи режада бўлди. Ҳудуд шу ВИИИ-ИХ асрларда вояга етган ўнлаб, ҳаттоки юзлаб илмий салоҳият соҳиблари, гарчи анъанавий  тил – араб ва форс тилларида турли фанлар бўйича кўпроқ илмий ёъналишдаги асарлар яратдилар.

    Сомонийлар Моварауннаҳр бошқарувини қўлга олгач, Сомонхудотнинг набираси Яҳё ибн Асад (859-893 йиллар) Тошкент, кейинроқ Самарқандни бошқариш билан бирга Уструшонага ҳам ҳокимлик қилди. 893 йилда Исмоил ибн Аҳмад Устуршонани қўлга киритди. Ана шу уруш натижасида Бунжикатда ҳаёт тўхтади. Шу даврда қорахоний Бўғрохон Работи Маликдаги жангда ғолиб келиб, Сомонийларга катта зарба бериб улгурган эди. Унинг Қашқарга қайтаётганда вафот этгани Нуҳ ибн Мансурнинг Бухоро тахтини қайта эгаллашига  имкон беради.

    996 йил қорахоний Наср Бухорони қайтариб олди. Шу йили вилоятнинг Самарқанд вилояти билан чегара ҳудудий Катвон (Булунғур) даштида тузимлган сулҳга мувофиқ Катвон даштининг шарқий томонидаги ўлкалар қорахоний Илекхон Наср ибн Али ихтиёрига ўтди. Шунга қарамасдан, 1004 йилда Сомоний Исмоил Мунтасир Бурнамадда (Жиззах туманидаги Равот қишлоғи) Илекхон Насрни мағлубиятга учратди. Орадан кўп вақт ўтмай шу йили қорахоний Наср қайта қўшин тўплаб,Зарбдор туманидаги Оқбулоқ қишлоғи ўрнида бўлган жангда Мунтасир қўшинини мағлубиятга учратади.

    Гарчи Уструшона ВИИИ аср ва ИХ асрнинг биринчи чорагида араб ҳалифалигига, сўнгра сомонийларга қарам бўлган бўлсада, воҳанинг шимолий тарафидаги даштда яшаётган қўчманчи чорвадорларнинг чорва озуқаси учун ҳар йили феврал-март, октябр-ноябр ойларида Уструшонага талончилик ҳужумлари уюштириши одатий ҳолга айланиб қолган эди. Шунинг учун ҳам Устурушона афшини Ҳайдар ибн Ковус ИХ асрнинг бошларида Жиззахнинг шимолий чегара ҳудудидаги Худисар қишлоғида бутун Моварауннаҳрда улкан ҳисобланган ҳарбий истеҳком қўрғони барпо қилади.

    Уструшоналикларнинг ислом динини қабул қилиши жуда узоқ чўзилди. Тарихий манбаларда араблар ВИИИ-ИХ асрларда Уструшонага бир неча бор келишган бўлса-да, маҳаллий ҳукмдорнинг уларни тантанали кутиб олишлари, совғалар сифатида пул, отлар тақдим қилишлари зоэ кетмади. Уддабурон афшинлар Уструшонани арабларга тамомила тобе бўлишдан сақлаб, араб ҳукмдорларини ўлжа, совға ва йиллик хирож қаноатлантирганидан фойдаланишди. Бу вақтда дин тарғиботининг ягона мафкурага ўсиб чиқмагани, йирик ер эгалари ва йирик савдогарларнинг воҳадаги катта таъсирчан нуфузи ислом дининг  нисбатан кечрок қабул қилинишига сабаб бўлди.

    ИХ асрнинг 20-йилларида Уструшона афшини  халифаликка хирож тўлашни тўхтатиб қўйгани учун халифа Маъмун Моварауннаҳр валийлигига Талха ибн Тоҳир ва Хусайинни тайинлаб, Уструшонани қайта таслим қилишга Аҳмад ибн Абу Ҳолид қўмондонлигида қўшин юборади.

    821 йилда Ҳайдар Уструшонага Аҳмад ибн Абу Ҳолид қўмондлонлигидаги қўшин билан қайтади. Афшинлар таслим бўлгач, Ковус ибн Сахир ва  Фадл ибн Ковуслар Бағдодга бориб, исломни қабул қилишади, Ҳайдар ибн Ковус эса 822 йилдан бошлаб халифалик хизматига ўтади.

    835 йилда халифа Муътасим уни Бош қўмондонликка тайинлаб, Озарбайжонга Бобакка қарши жангга юборади. 837 йилда Бобак қўлга олингач, Ҳайдарни Румга Феофилни таслим қилишга жўнатди. 839 йилда Рум таслим бўлгач, Ҳайдар халифаликда иккинчи шахс даражасига  кўтарилди.

    Аммо Ҳайдар ибн Ковуснинг Уструшона мустақиллиги учун олиб борган хатти-харакатлари фош бўлиб, 840 йилда қўлга олинади ва 841 йилда зиндонда вафот этади. Ҳайдар ибн Ковус изидан борган Абу Саж Девдастий халифаликда бир неча лавозимларда хизмат қилиб, ИХ асрнинг иккинчи ярмида Озарбойжонда Сажлар давлатига асос солади. Абу Саж Девдастий туғилган Жанки қишлоғи ҳозирда ҳам Жиззахнинг ғарбий чеккаси Қорасой қишлоғи ёнида ўз номини асраб келмоқда.

    Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ИХ-ХИИИ асрлардаёқ бу ҳудуддан ўнлаб жуда салоҳиятли олиму фузалолар, фақиҳлару элчилар, жаҳон кезган савдогарлар етишиб чиққан. Бинобарин, ИХ-ХИИИ асрларда шу ҳудудда туғилиб, илм фанда, ижодда ёрқин из қолдирганлар жу салмоқли рўйхатни ташкил этади. Жумладан, зоминлик Аҳмад ибн Ҳусайн Бурҳониддин ал-Уструшоний. Маҳмуд Ҳусайн ибн Аҳмад Жалолиддин ал-Уструшоний, Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Уструшоний, Муҳаммад ибн Асад аз-Зоминий, Абул Ҳасан Али ибн Абу Саҳл Зоминий, Абу Муҳаммад ибн Али ад-Дижакий, Абдулазиз ибн Муҳаммад ад-Дизакий, Усмон ибн Умар ал-Катавоний, Абу Аҳмад ибн Маҳмуд ал-Катавоний, Маҳмуд ибн ал-Ҳасан ал-Ғубдиний, Мўмин ибн Абдуллоҳ ибн Юнус Али ал-Бунжикасий, Маҳмуд ибн Абдулҳамид ал-Усмандий, Абу Али Муҳаммад ибн Ҳусайн аш-Шиблий, Муҳаммад ибн Юсуф ан-Нужаникасий, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ал-Бурнамазий, Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Хараконий, Барк ибн Абдуллоҳ ал-Хараконий, Абу Ишоқ ан-Новқадий, Бакр ибн Муҳаммад Абдурахмон ас-Саботий каби илму фозиллар ўтган.

    Салжуқийлар даврида вилоят ҳудуди катта қонли воқеанинг майдони бўлди.

    1138 йил сентябр ойида Син султони Гўрхон катта қўшин билан юриш қилганда  унинг қўшинига Хитойлик турклар (қорахонийлар) қўшилади. 1139 йил Хўжандда бўлган жангда Самарқанд ҳокими Маҳмудхон мағлубиятга учрагач, отаси Арслонхон сўраган ёрдамга кўра Султон Санжар 100 мингдан ортиқ қўшин тўплаб Гўрхонга қарши чиқади. Иккала қўшин Ғаллаорол туманининг ғарбда Ғубдин тоғининг шарқий биқинидаги Катвон қалъасида тўқнашади. Ушбу жангда салжуқий Султон Санжар енгилиб, Хуросонга ўтиб кетади ва шу туфайли Катвон қалъаси ҳам, Сийракас қишлоғи ҳам очиқ қабристонга айланади.

    Чингизхон Моварауннаҳр марказига хужум қилишдан олдин Ўтрор яқинида қўшинни 4 қисмга бўлади. Улоқ нўён ва Сукету нўёнлар бошлиқ беш минг чоғли қўшинга Бинокат ва Хўжандни босиб олиб, Самарқанд тарафга юриш қилиш топширилади. Кейинроқ уларга 20 минг қўшин билан Жўчи қўшилади.

    Жўчи қўшини Темур Малик изидан Жанд томон келганидан сўнг Улоқ нўён ва Сукету нўёнлар бошлиқ қўшин Уструшонага, 1220 йилнинг мартида Улоқ нўён ва Сукету нўён қўшинлари Жиззахга ҳужум қилади. Уруш олдидан “ким қурол-аслаҳани ташлаб, мол-мулкини топширса, уларнинг тирик қолишини ато этамиз”, – деб жар солган мўғуллар чорловига ишонганлар, иккиланганлар бўлди. Тирик қолиш умиди билан қурол-аслаҳасини топширганлар кўпайгандан кўпайиб кетди. Чингизхон ўргатган бу усулга кўра, қуролини талаб қуролсиз қолган халқ устига хужум қилишди. Даҳшатли қирғин, даҳшатли қийқириқлар шаҳар ичида қолганларни ҳам ваҳимага солади. Ўлим шарпаси тобора яқинлашгани сайин шаҳарни ҳимоя қилишнинг ҳам иложи бўлмади. Мўғуллар шаҳарга бостириб кириб, барча тирик жонни қиличдан ўтказишди. Фақатгина шаҳар остида қилинган ёълларга кириб жон сақлаганлар омон қолди.

    Жиззах шаҳри ер билан яксон қилингандан сўнг Абу Ҳасан Карвон саройи, Ҳудойсар қишлоғи ва қишлоқдаги ҳарбий истеҳком қўрғони текислаб ташланди. Унинг ёнгинасида темир этитиш корхонаси бўлган Мирасманди шаҳрида ҳам ҳаёт бутунлай тўхтади. Ҳозирги Ғаллаорол туманидаги Кўклиобод ғорат қилинди. Бутун-бутун қишлоқлар ҳувуллаб, қабристонга айланиб қолди.

    ВИИИ-ХИИ асрларда Уструшонада мўғуллар истилоси жуда катта вайронагарчилик, шафқацизлик келтиргани билан тарихда қолган. Бинобарин, ХИИ асрга оид манбаларда тилга олинган Мирасманди, Харакана, Шағар, Булсан, Хашт, Минқ, Ёркас каби манзилларнинг номи ХИИИ-ХИВ асрларга оид манбаларда  учмайди. Мўғул истилочилари учун бирон-бир шаҳар ёки қишлоқни қайта тиклаш, обод қилишдан кўра янги-янги яйловларга эга бўлиш асосий эътиборда бўлгани тарихий ҳақиқатдир. Зотан, мўғуллар истилоси тарихига оид манбаларда Уструшона номи ҳам вилоят сифатида учрамайди.

    Мўғуллар зулми юртни зулмат каби қоплай олгани, вайронгарчилик ва зулм кучайган бир даврда тарих саҳнасига Соҳибқирон Амир Темурнинг кириб келиши янги бир даврнинг бошланиши бўлди. Вилоят худудида яшаган халқ Амир Темурни халоскор сифатида тан олганида, у зот ҳали Моварауннаҳр тахтига ўтириб улгурмаган эди.

    Амир Ҳусайн билан ўртадаги зиддият туфайли Тошкентда бўлиб, атиги 500 та отлиқ билан қайтаётганида Амир Хусайиннинг соҳибқиронга қарши 20 минг қўшини Булунғурда турарди. Бу қўшиндан Жаҳоншоҳбек қўмондонлигида 1500 суворий Равотда (Жиззах тумани), Хирмон бошлиқ 1000 киши Еттиқудуқ ёълида (Хозирги Жиззах туманидаги Учтепа қўрғонида), Малик Баҳодир бошчилигида 3000 сипоҳ Сўзангарон мавзеи (ҳозирги Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз қишлоғи ҳудуди) да эди.

    Амир Темур 500 отлиқ йигитларини ажратиб Ховос орқали Равотга етиб келади. Аввал Жаҳоншоҳбекни, сўнг Хирмонни енгади. Энди Малик Баходирга қарши 200 суворийни ажратиб улардан 3 тасини илғор қисм сифатида белгилайди. 4 та суворий Илонўтди дарасининг икки томонидан тоғ усти орқали қоровул сифатида юришини тайин этади. Ўзи эса 166 отлиқ билан ортидан саф тортади.

    Малик Баходирнинг соқчилари сой ичида бамайлихотир келаётган 30 отлиқни ва баланддаги кузатувчиларни кўриб, бу жуда катта қўшиннинг илғор қисми бўлиши керак деб қўмондонга хабар қилади. Саросимага тушган Малик Баходир ва унинг 3 минг отлиқ қўшини орқага қоча бошлайди. Қочиб қутулганлар Булунғур ариғи ҳудудидаги асосий қўшинга етиб боради. Амир Ҳусайиннинг бутун қўшини ваҳима ичида Қашқадарёга ўтиб кетади. Бу пайтда Амир Темур Жиззахга қайтган эди.

    1368 йил Амир Хусайн билан тузилган битимга мувофиқ Қашқадарё, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Хўжанд ҳудудлари Амир Темур ихтиёрига ўтди. Амир Темурнинг бунга қадар 1364 йилда Моварауннаҳрни жетелардан озод қилиш учун Амир Хусайн билан олиб борган жангларини маҳаллий аҳоли билар эди. Жетелар 1365 йилда яна Самарқандни босиб олиш ҳаракатини бошлаганида май ойида қўшин билан Зоминнинг Оқар мавзеида бир неча кун бўлади.

    Соҳибқирон бир неча марта Амир Қамариддин, Анқо Тўра Хизрхўжа, Тўхтамишхон каби хонларнинг вилоят ҳудудига бостириб келганларида уларнинг хужумларини қайтарди. Жуда кўп сонли қўшин билан Тўхтамишхонга қарши харбий юриш олдидан Зоминнинг оқар мавзеида бир ярим ой туриб, ҳарбий тайёргарлик олиб боради, кенгаш ўтказди. Хитойга қарши юришида 1404 йил ноябр-декабр ойларида Оқсулотда тўхтади. Душманга қарши юриш олдидан Оқсулот номини Хуросон деб ўзгартиради. Шу-шу Жиззах туманида Хуросон номи ҳозиргача ҳам сақланиб қолди.

    Пишоғардаги Қўшинтепа, Бахмалдаги Боғимозор, Жиззах туманидаги Олтиҳовуз манзиллари Соҳибқиронни эслатиб туради. Бутун бир сойни эгаллаган ёнғоқ, қартайиб қолган терак ва қарағайлар Амир Темур сиймосидан жонли хотира. Чунки Амир Темур даврида келиб юртда тинчлик, фаровонлик бошланди. Мўғуллар даврида вайрон бўлган работу карвонсаройлар қайта тикланди. Хонимқўрғон, Бозорхоним, Қизилқўрғон қўрғонлари, хонақоҳ ва масжидлар барпо қилинди. Мўғуллар даврида фаолияти тўхтаган Мирасмандидаги Жаҳон бозори ўрнида Ғаллаорол тумани ҳудудида Янги бозор (Сарбозор) ишга тушди. Соҳибқирон Амир Темурнинг Жиззах вилояти билан боғлиқ тарихи жуда бой.

    Амир Темур вафотидан сўнг Хуросон тахтига ўтирган Шоҳуҳ Мирзо 1409 йил Моварауннаҳрни Халил Султондан тортиб олиш учун отланади. Аммо бунга қадар амир Худойдод Шероз қишлоғидаги (Бахмал тумани) жангда Халил Султонни асирга олади. Шоҳруҳ Мирзо Самарқандга келгач, Амир Худойдод изидан катта қўшин юборади. Қўшин Дашти Қипчоқда Амир Худойдод устидан ғалаба қозониб, Халил Султоннинг қайтарилишини талаб қилади. Шу сабабли Халил Султон Жиззахнинг шимол томонидаги Узун Ҳасан ота (Қулфисар ота) хонақоҳида турган Шоҳруҳ Мирзо қошига келиб таслим бўлади. Шундай қилиб Халил Султоннинг Шоҳруҳ Мирзога таслим бўлиши ҳам Жиззахда юз берган эди.

    Шу каби Мирзо Улуғбек ҳаётида ҳам Жиззах билан боғлиқ бир қанча воқеалар содир бўлган. Мирзо Улуғбек Самарқанд тахтига ўтирган дастлабки йилларда вилоят ҳудудига мўғул қўчманчи чорвадорларнинг озуқа илинжидаги талончилик ҳаракатлари тез-тез юз бериб турар эди. Ниҳоят, 1425 йилда Мирзо Улуғбек жетелар ва мўғуллар юртига қарши жангга отланиб, жангни ғалаба билан якунлаб, Жиззахда тўхтайди. Подшоҳнинг зафар қозонгани шарафига байрам ва сайл ташкил қилинади. Турли беллашувлар уюштирилган манзил Сайилжойи аталиб, бугун Жиззах шаҳрида шу номдаги маҳалла ҳвам мавжуд.

    Мирзо Улуғбек Жиззахда бўлган тантанали учрашувлардан сўнг Самарқандга отланади. Ҳозирги Темур дарвозасида тўхтаб, Жетелар ва мўғулларга қарши олиб борган жанглар баёнида шимол тарафдаги қояга зарҳал ҳарфлар билан хотира ёзуви қолдиради: “Қудратли Тангрининг беадад мадади билан Улуғ Султон, шоҳлар шоҳи, Тангрининг ердаги сояси, ислом динининг туғдори, дин ҳомийси, подшоҳ Улуғбек Кўрагоний (Тангри унинг салтанатини пойдор қилсин) жетелар ва мўғуллар юртига юриш қилди ва бу элдан бешикаст қайтди. Ҳижрий 828 сана”

    Вилоят тарихида темурийлардан З.М.Бобур билан боғлиқ воқеалар ҳам анчагина. Отаси Умаршайх вафотидан сўнг Андижон тахтига ўтирган Мирзо Бобур бир неча бор Андижондан Самарқандга, Самарқанддан Андижонга отланганида Зомин, Пишоғар, Жиззах, Сангзор, Шероз каби шаҳар қишлоқларда, кўпинча Бахмал ва Жиззах туманининг тоғли ҳудудлари ҳисобланган Ёр яйлоқ тумани қишлоғи-ю қўрғонларида бўлди. Бир сафар истимага чалинганида тузалгунча Пишоғорда тўҳтаб қолди.

    Самарқандни Шайбонийхонга қолдириб, мағлубият аламидан бош олиб чиққанида Жиззахда роҳат топганлигини эса “Бобурнома”да ички қониқиш билан хотирлайди: “Халилиядан Дизакка келинди. У фурсатда Дизакда Ҳофиз Муҳаммадбек дўлдойнинг ўғли Тоҳир дўлдой қўрғонбеги эди. Семиз гўштлар ва нон арзон, чучук қовун ва яхши узумлар фаровон. Ундай машақатдин, бундай арзончилик ва ундай фалокатлардан бундай омонликка келдик. Ўлим ваҳимаси кўнгилда кўтарилиб, очлик шиддати элдан даф бўлди. Умр бўйи омонлик ва арзончилик қадрини бундай билмагандик”.

    Соҳибқирон Амир Темур вафотидан кейин бошланиб кетган тахт талашишлар айниқса, Шоҳруҳ Мирзо, Мирзо Улуғбеклар ўлимидан кейин кучайганидан кучайиб борди. Бу ўз навбатида Дашти Қипчоқдаги ўзбек хонларининг Мовароуннаҳр ва  Хуросонга эгалик қилишга қаратилган харбий юришлар учун бир мунча қулай вазиятни вужудга келтиради.

    Тошкент ва Самарқанд, Дашти Қипчоқ ва Бухоро ўртасида қўплаб жангу жадалларда вилоят ҳудуди маълум маънода стратегик аҳамиятга эгалигини сақлаб қолди. Бу шайбонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган даврга ҳам тегишли. Самарқандни эгаллаган Шайбонийхоннинг 1501 йилда Тошкентга юришида Жиззах, Сабот унинг қўшинлари тўхтаган манзиллар бўлди.

    1503 йилда Ўратепани босиб олгач, Тошкент ҳокими Султон Маҳмуд Мирзо билан тузилган сулҳга биноан Ўратепа ва Жиззах худудлари Самарқанд ҳокими қўл остига ўтди. Моварауннаҳр Шайбонийлар қўл остида бўлган даврда вилоят ҳудуди қўп бора босқинларни кўрди. Халқдан ундирилаган солиқларнинг тури кўпайиб кеиди. Деҳқончилик учун қулай жойлар яйлов сифатида сақлаб қолинди.

    Шайбонийхон вафотидан сўнг Кўчкинчихон, Абу Сайидхонлар ҳукмронлик қилган йилларда вилоят ҳудудида босқинлар нисбатан камайган бўлсада, Абдуллахон ИИ тахт тепасига чиққан йилларда бу ҳудудда бир неча бор қирғинбарот жанглар юз берди. 1557 йил апрел ойида Илонўтти сойида Туркистон, Тошкент, Андижон, Хўжанддан тўпланган қўшинлар бошлиқ Дарвишхон ва Самарқанд хони Бобосултоннинг кўп сонли қўшинига қарши бўлиб ўтган жангда Абдуллахон ИИ ғолиб келди. Дарвешхон Тошкентга, Бобо Султон Дашти Қипчоққа чекинди. 1572 йилда яна Бобо Султон ва Дарвешхонлар кўп сонли қўшин билан яна Самарқандни босиб олиш учун бостириб келишганида Абдуллахон қўшини ҳозирги Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз қишлоғи ёнидаги Кунбай Дўлди деган жойда уларни мағлубиятга учратади. Ушбу жанг Дашти Қипчоқ хонларига катта талофат, Абдуллахон ИИ га зафар келтирган-ки, Илонўттидаги Мирзо Улуғбек хотира ёзуви ёнига у ҳам хотира битади. Унинг мазмуни шундай: “Бу жойда ўтган барча сайёҳлар билсинларки, 979 йилда Халифаликнинг суянчиғи, Оллоҳнинг сояси, Соҳибқирон Абдуллахон Искандархон ўғли шу жойда ўттиз минг кишилиш дангавор қўшини билан дарвишхон, Бобохон ва Султоннинг бошқа ўғилларига тегишли қўшинлар ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Соҳибқирон Султон ўғилларининг  эллик мингга яқин қўшини ҳамда Туркистон, Тошкент, Фарғона ва Дашти Қипчоқдан келган тўрт юз мингга яқин аскарлар устидан зафар қучди. Уларнинг қўшинига шунчалик кўп ўлим келтирдики, жангда ва ўлган одамлар қони Жиззах дарёси (Илонўтди дарёси) устида бир ой мобайнида оқиб ётди. Ушбу жанг барчага маълум бўлсин”.

    Мамлакат бошқарувини қўлга олган Аштархонийлар, аниқроғи ҳокимиятда Имомқулихон ўтирган давр(1611-1642 йиллар)да ўзаро ички урушларга барҳам бериш сиёсати туфайли маҳаллий задагонларнинг давлат бошқарувидаги таъсир доираси тобора ортиб борди. Натижада турли ҳудудларни эгаллаган уруғлар бошлиқлари мустақилликка интилишди – мамлакатда ички парокандалик кучайиб борди. Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент, Қўқон хонликлари билан ёнма-ён бекликлар кўпайиб борди. Масалан, Самарқанд амири, йирик ер эгаси Ялангтўшбий тўла мустақил фаолият юритди. Тўғри, Ялангтўшбий замонида Самарқанд шаҳрида  ўлкан бинокорлик ишлари амалга оширилди. Шу даврда Имомқулихон давлатининг бош қозиси мавлоно Соқий Зоминий ўз маблағи ҳисобидан Самарқандда мадраса қурдириб, бепул ўқитишни ташкил этади. Соқий Зоминий мадрасаси ХИХ аср руслар истилосида ёъқ қилинган.

    Аштархонийлар даврида ижтимоий-иқтисодий ҳаётда эътиборли ўзгаришлар юз бермаган, балки кўпгина сув иншоотлари вайрон бўлган, ўзаро ички кураш, бошбошдоқлик кучайган. Шунинг учун ҳам Жиззахда туғилган, бир неча йил Ҳисорда солиқ йиғувчилар бошлиғи, сўнгра турли адолацизликлардан безор бўлиб, қолган умрини ўз туғилган юртида ночор ўтказган шоир Турди Фароғий ҳаёти ва ижодида бунга ёрқин мисоллар бор (“Тор кўнгуллик беклар” ғазали).

    1753 йилда аштархонийлар ҳукмронлиги тугаб, Моварауннаҳр уч хонликка ажралиб кетди. Вилоят ҳудуди Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги ўртасида жанг майдонига айланиб қолди.

    ХВИИИ асрнинг 30-йилларида Қўқон хони Муҳаммад Абдураҳимбий Жиззахни хонлик таркибига қўшиб олди. 1840 йилга келиб амир Насрулло вилоят ҳудудини Бухоро амирлиги таркибига олди. Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги ўртасидаги ер ва мулк талашишларда кўпинча Жиззах асосий тортишув марказига айланди. Аслида, Жиззах тарихи кўп жиҳатдан Қўқон ҳонлиги билан боғлиқ. Қачонки Жиззах Бухоро хонлиги ихтиёрига ўтганда, Қўқон хонлари уни ўз қўли остига олиш учун кураш олиб борган.

    ХИХ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб, тез-тез юз бериб турган ўзаро урушларнинг бутун оғирлиги Жиззах халқини хонавайрон қилди. Оқибат бундай мулк ташлашлар 1842 йилда Қўқон хони Муҳаммадалихонга, унинг укаси, оиласи ва қариндошу уламоларига бевақт ўлим келтирди. Амир Насрулло катта қўшин билан келиб, Пишоғордаги Қўқон хони қўшинини қириб ташлаб, аввал Ўратепани, кейин Хўжандни босиб олди, Қўқон бўйсундирилиб  , хон ва унинг атрофидагилар, жумладан Нодирабегим ўлдирилди, хонлик эса Бухоро амирлиги ихтиёрига ўтган деб эълон қилинди. 1859 йилда Қўқон хони Маллахоннинг қўшини Жиззахга келди-ю қайтиб кетди. 1863 йилда Бухоро амири Музаффархон Қўқон хони Худоёрхонни Жиззахга юборди. Ана шундай беадад жангу жадалларда Жиззах, Зомин, Янгиқўрғон (Ғаллаорол) ҳудудлари жуда катта зарар кўрди. Иқтисодий ҳаёт инқирозга юз тутди. Деҳқончиликда суғориш тармоқлари издан чиқди. Аҳолининг турмуш шароити жуда ночор холатга тушуб қолди.

    Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги ўртасидаги узлуксиз жанглар ва ички тахт талашишлар уларнинг наинки иқтисодий, балки ҳарбий қудратини заифлаштириб юборди. Бундан фойдаланган руслар Тошкент, Хўжанд, Ўратепа, Жиззах ва Янгиқўрғонни осонликча босиб олишга эришди. Амир Музаффарнинг 1867 йилда Жиззах ва Янгиқўрғонни қайтариб олиш ёълидаги ҳаракатлари ҳеч қандай фойда келтирмади. Ҳудуд Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига ўтди.

    Маҳаллий аҳоли устидан назоратни узлуксиз таъминлаб туришда генерал-губернаторлик чексиз ҳуқуқларга эга эди. Бошқарувда вилоят, уэзд, волост тизимлари амалга ошди. ХИХ асрнинг 70 йилларида Жиззах уэзди ва унинг таркибида Ўсмат, Қатортол, Янгиқўрғон (Ғаллаорол), Боғдон, Зомин каби волостлар пайдо бўлди. Ҳудуд пахтачиликни ривожлантириш учун бутун чора-тадбирлар ишга солинди. Четдан келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари қайта нархланди. Хомашё етиштирувчи деҳқонлар ҳаёти тобора оғирлашиб борди. Мустамлака сиёсати туфайли 1916 йилда Жиззахда бошланган мардикор олишга қарши қўзғолон бутун ўлкага ёйилди. Қўзғолон кўтарган маҳаллий аҳоли қирғинга учради, аёвсиз таҳқирланди.

    ХХ асрнинг 20-30 йилларида аҳолининг сиёсий тафаккурини синдиришга қаратилган бир қатор қатағонлар одамларга Шўро салтанати ҳақидаги тушунчани кучайтириб борди. Коллективлаштириш ниқоби остида одамлар ердан, мулкдан бенасб бўлишди. Шунга қарамасдан, Иккинчи жаҳон урушида катта шижоатлар ва жасоратлар кўрсатган минг-минглаб ўзбекистонликлар сафида вилоятимиз вакиллари ҳам бор эди.

    Урушдан кейинги йилларда дастлаб миллий маданиятимиз, тарихий қадриятларимиздан юз ўгиришга қаратилган етакловчи хужжетлар қабул қилинди. Зўравон комфирқа мафкураси одамлар онгини миллий ўзликни англашдан бенасиб қилишнинг қуролига айланди Республикада бўлгани каби вилоятда ҳам пахта яккаҳокимлигига эришиш асосий иш бўлиб қолган эди.

    Шўролар замонида бутун бошқарув машинаси марказга батамом бўйсиндирилган, миллий менталитет, миллий туйғу, миллий тарих, миллий маданият таназзул ёълига буриб юборилган бўлсада, вилоятдан Ҳ.Олимжон, Н.Сафаров, Ш.Саъдулла, Ш.Рашидов О.Ҳусанов каби ижодкорлар етишиб чиқди.

    Вилоят ўтмишидан қисқа сўз айтдигу биз мансуб аждодлар, ота-боболар қанчалик оғир, ситамли кўргуликларга елка тутиб, мустақиллик, эрк ва озодликка ташна бўлиб ўтганликларининг гувоҳи бўлдик.

    Шу сабабли Мустақиллик аждодларимиз асрлар оша орзиқиб кутган, вилоят ҳаётида янгиланишлар, бунёдкорликлар бошланган, одамлар мулкка эга бўлиб, тадбиркор ва ишбилармонликка бел боғлаган янги давр бўлди.

     

    Манба: jizzax.uz

    Профессор Ў.Носировнинг “Жиззахдан айтар сўзим” китобидан олинди

    (Т., “Эхтремум Пресс”, 2011й.)

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать