Фарғонада "Атлас байрами" фестивали бошланмоқда

    10 октябрь, 2017 518 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш қисми шаҳардаги “Ҳунармандлар” марказида ўтказилади.  Очилиш маросимида миллий куй-қўшиқлар, фольклор жамоаларининг чиқишлари билан бир қаторда ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар намойиши ўтказилади. “Марғилон шаҳар тарихи” музейида Ўзбекистон ва қардош мамлакатлар, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон  ҳунармандлари томонидан тикилган миллий матолар кўргазмаси бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб Қирғизистон Республикасидан Назгуль Эсенбаева, Жазгуль Мадазимова ҳамда Қозоғистон Республикасидан Айгуль Жансериковалар Марғилон шаҳрига ташриф буюриб, “Марғилон шаҳар тарихи” музейида ўз кўргазмаларини тайёрламоқда. Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Санъатшунос Бинафша Нодир эса ўзбек миллий матоларидан иборат кўргазмалар тайёрлашга бошчилик қилмоқда. Фестивал давомида  шаҳардаги “Ёшлар ҳиёбонида” сайллар ташкил этилади. Сайлда дорбозларнинг чиқишлари, ўзбек миллий ўйинлари, театр намойишлари ўтказилиб, кун давомида томошабинларга байрам шукуҳини улашишни мақсад қилганлар.

    Шунингдек, анъанавий “Атлас байрами”  фестивалига ўзига хос янгилик киритилмоқда. Яъни “Ёшлар ҳиёбони”да ўтказиладиган сайл давомида меҳмонлар учун Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган малакали ошпазлар иштирокида икки тонналик ош тайёрланиши кўзда тутилган.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать