Бухоро вилоят Маданият бошқармасининг НИЗОМИ

    05 декабрь, 2017 1 060 jasur Buxoro viloyat boshqarmasi

    Бухоро вилоят Маданият бошқармасининг

    НИЗОМИ

     I. Умумий қоидалар

    1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги Маданият ва спорт сохасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4956-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида” ПҚ-27 8-сон қарорига мувофиқ Бухоро вилояти маданият бошқармасининг (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

    2. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият курсатаётган худудда амалга оширувчи орган ҳисобланади.

    3. Бошқарма фаолияти юзасидан Маданият вазирилигига, шунингдек, Бухоро

    вилоят ҳокимлигига ҳисобот беради.

    4. Бошкарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруқлари ва топшириқларига, Вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

    5. Бошқарма тизимига:

    - Бошқарма аппарати;

    - туман, шаҳар маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш марказлари;

    - музейлар, кўзи ожизлар кутубхоналари;

    - маданий мерос объектлари, ижодий бирлашмалар;

    - маданият ва истироҳат боғлари;

    - болалар мусиқа ва санъат мактаблари, театрлар, таълим ва бошқа маданий, маърифий муассасалар киради.

    Шахар ва туман маданият бўлимлари Бошқармага ва туман ҳокимлигига

    хисоб беради.

    6. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқарма тизимига кирувчи барча ташкилот, муассасалар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради.

    7. Бошкарма ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, махаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорликда амалга оширади.

    8. Бошқарманинг фаолиятини молиялаштириш махаллий давлат бюджети маблаглари, шунингдек, унинг туман, шаҳар бўлимлари, тизимга кирувчи бошқа ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш махаллий давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

    9. Бошқарма ва унинг туман, шаҳар булимлари, тизимга кирувчи бошқа ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

     II. Бошкарманинг вазифалари ва функциялари 

    10. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

    - маданият соҳасида давлат сиёсатини юритиш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавият, анъаналар ва урф-одатлар, халкимизнинг бой маданий меросини миллий мустақиллик ғоялари асосида тиклаш ва янада ривожлантириш;

    - миллий мустақиллик ғоялари, Ўзбекистон халкининг маданий ва маънавий- ахлокий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда республика аҳолиси ўртасида маданий-маърифий ишларни амалга ошириш, фуқароларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини кенг тарғиб қилиш;

    - театр, мусиқа, хореография, эстрада, опера, цирк ва халқ ижодиёти ҳамда халқамалий санъатини янада ривожлантириш, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёрқин сахифаларини ва унинг ҳозирги ҳаётини, мамлакатимизни эркин демократик ривожлантиришни акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

    - маданий-оммавий ва байрам тадбирларини чуқур ғоявий мазмун билан бойитишни таъминлаш, республика ижодий уюшмалари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш;

    - маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланилишини, шунингдек, маданий бойликларнинг четдан келтирилишини ва четга олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш;

    - кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш, кишиларни ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий ва жахон маданиятининг энг яхши намуналарига эриштириш бўйича ишларни ташкил этиш;

    - театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, кутубхоналар, маданият ва истирохат боғлари, музейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларни ривожлантириш, уларнинг моддий- техника базасини мустаҳкамлаш, маънавий бой, интеллектуал ривожланган ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишидаги имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланиш;

    - ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

    11. Бошкарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

    -идоралар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг маданият сохасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

    - ваколатга тааллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирликка ва вилоят хокимлигига тақдим этади;

    - жойларда театр, мусиқа, хореография, эстрада, опера ва халк ижодиёти, ҳамда халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди, ижодий жамоаларга халқимиз тарихининг энг ёркин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини. мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ҳар томонлама ёрдам беради;

    -кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади, кишиларни ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий, жахон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;

    - музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоҳанг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, унинг ривожланиш босқичларини ҳаққоний акс эттирувчи экспозицияларнинг ташкил этилишини, шунингдек, замонавий ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганишни, музейшунослик, музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини юритиш бўйича умуммиллий сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлайди;

    - аҳолини Ўзбекистон халқлари тарихи туғрисида хабардор қилувчи чет элларда сақланаётган буюмлар, шунингдек, мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб экспонатлар билан кенг таништириш орқали кишиларда умуминсоний қадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва эътироф этиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;

    - маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

    - маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, қўриқлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;

    - маданий мерос объектларини жорий этиш, консервация ва реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат дастурларининг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

    - маданий мерос объектларини аниқлаш, рўйхатдан ўтказиш, мухофаза қилиш. тарғиб этиш ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

    - маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритилишини, уларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;

    - тизимга кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва солистларининг гастроль- концерт фаолиятини, шу жумладан, чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилиш бўйича Вазирликка таклиф киритади;

    - жойларда фестиваллар, кўрик-танловлар, профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати кўргазмалари ўтказишни ташкил қилади;

    - “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси билан биргаликда вилоят маданият саройларида, концерт залларида ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг мавзуларини, репертуар режалари вадастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишинитаъминлайди;

    - жойлардаги таълим муассасаларида махорат дарсларини ташкил этиш учун

    геслубликанинг таникли ижрочиларини ва санъат арбобларини, етакчи мутахассис педагогларини таклиф килади,

    - республикадаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларни жойларда ўтказиладиган кўрикларда, танловларда ва фестивалларда қатнашишини таъминлайди;

    - иқтидорли ёшларнинг ижодий сафарларини ташкил қилади ҳамда уларнинг санъат соҳасида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги кўрикларда, танловларда, фестивалларда, бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;

    - маданиятшуносликни, театршуносликни, санъатшуносликни, мусиқашуносликни, фольклоршуносликни ва мазкур соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантириш, олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок этади;

    - аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда мамлакатнинг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

    - ўзига қарашли ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслахат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;

    12. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, ўзининг туман, шаҳар бўлимлари ҳамда ўзига қарашли бошқа ташкилотлар оркали амалга оширади.

     III. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 

    13. Бошқармалар ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    - бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлик меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирликка киритиш;

    - маданиятнинг барча соҳаларига тааллуқли ахборотларни идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан сўраб олиш;

    - тизимга кирувчи театр-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий ва таълим муассасаларини жихозлаш учун зарур бўлган ёритиш ва овоз кучайтириш асбоб-ускуналарини, мусика асбобларини, бошқа зарур жихозларни сотиб олиш буйича Вазирликка таклиф киритиш;

    - музей фондларини ва асарлар кўргазмаларини тўлдириш учун тарихий-бадиий қимматга эга бўлган материалларни, тасвирий ва декоратив-амалий санъат, кино асарларини, ноёб кадимий раритетларни, шунингдек, саҳна ва мусиқа асарларини, қўшиқларни аниқлаш ва сотиб олиш, жойлардаги музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталогини нашр этишни ташкиллаштириш;

    - республикада ўтказиладиган халқаро танловлар, кўриклар, фестиваллар ва бошқатадбирларда қатнашиш учун ижрочиларни таклиф этиш;

    - вилоятда умумхалқ байрамлари, юбилейлар, маданий-оммавий тадбирларни белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш;

    - маданият муассасалари бадиий хаваскорлик жамоаларини “Халқ

    ҳаваскорлик жамоаси” унвонига тавсия этиш;

    - тегишли ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда тизимга кирувчи ташкилотлар тоифаларини ўзгартириш юзасидан Вазирликка таклиф киритиш,

    - маданият соҳасидаги иқтидорли ёшлар вакилларини аниқлаш, уларни тизимга қарашли олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия этиш;

    - тизимга кирувчи ўқув юртларида, таълим муассасаларида дарс бериш,шунингдек, маҳорат дарслари ўтказиш учун юқори малакали профессор ва ўқитувчиларни, республикамизнинг таниқли санъат арбобларини шартнома асосида таклиф этиш;

    - энг иқтидорли санъат арбоблари, алохида фидокорлик ва мехнатсеварлик фазилатларини намоён қилган маданият соҳаси ходимларини рағбатлантириш, уларнинг номзодларини Давлат мукофотларига тақдим этиш;

    - ўрнатилган тартибда интернет тармоғида расмий веб-сайтлар яратиш, ўз фаолиятини ёритиб бориш учун ижтимоий тармоқлар ва медиа-ресурслардан фойдаланиш;

    Бошқарма Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    14. Бошқа вазирлик ва давлат қўмиталарининг ҳудудий бошқарма ва идоралари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва бошқа норматив ҳужжатлар

    қабул қилиш ҳуқуқига эга.

    15. Бошқарма маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминланиши учун жавоб беради.

     IV. Бошкарма фаолиятини ташкил этиш

    16. Бошқармага Бухоро вилояти ҳокимлиги тависиясига асосан Маданият вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.

    Бошқарма бошлиғининг Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўриноосари бўлади.

    17. Маданият бошқармаси бошлиғи:

    - Бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради:

    - Бошқарма ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди.

    - Бошқарма туман, шаҳар бўлимлари ҳамда тизимга кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

    ўрнатилган тартибда бошқарма аппарати ходимларини, туман, шаҳар бўлимлари ҳамда бошқарма номенклатурасига кирадиган тизимга кирувчи бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

    18. Бошқарма ўз фаолиятини мазкур низомга мувофиқ амалга оширади.

    Туман, шаҳар маданият бўлимлари ўз фаолиятини туман, шаҳар ҳокимликлари билан келишилган Бошқарма томонидан тасдиқланган Низомларга мувофиқ амалга оширадилар.

    19. Туман шаҳар маданият бўлимлари мудирлари тегишли туман, шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Бошқарма бошлиғи томонидан тайинланадилар.

    20. Бошқарма таркибида – Бошқарма бошлиғи раислигидаги, унинг ўринбосари, шунингдек, бошқарманинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборт таркибдан Кенгаш ташкил этилади.

    Кенгашнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Бошқарма бошлиғининг тақдимномасига биноан Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.

    Кенгаш қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

    - қонун ҳужжатларида белгиланган маданият соҳасидаги сиёсат амалга оширилишини янада такомиллаштириш бўйича Бошқарма фаолиятининг асосий концептуал йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

    - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида, Ҳукумат ва Вилоят ҳокимлиги қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш, Бошқарма, тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш.

    Кенгаш мажлисига Бошкарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вилоят идоралари ва ташкилот раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

    Кенгаш мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган қарорлар оддий купчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

    Кенгаш қарорлари Бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади 

     V. Моддий рағбатлантнрнш чоралари 

    21. Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

    22. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўлов, устама ҳақ, рағбатлантириш тўловларидан иборат.

    23. Иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат қонунлари билан тартибга солинади.

     VI. Якунловчи қоида 

    24. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать