Buxoro viloyati tuzilmasi

    05 декабрь, 2017 1 107 jasur Buxoro viloyat boshqarmasi

     БУХОРО ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ                

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сонли “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-4959-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 

    ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сонли “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси;

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 49 кишидан иборат тузилмаси;

    Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг намунавий тузилмалари;

    туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларининг намунавий тузилмаси;

    ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони тасдиқланганлиги;

    Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методик маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Республика методика ва ахборот маркази тугатилганлиги, уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида қуйидаги давлат муассасалари: 

    Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;

    Ахборот ва компьютер технологиялари маркази ташкил этилганлиги;

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ҳамда Ахборот ва компьютер технологиялари марказининг тузилмалари тасдиқланганлиги;

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига, зарур ҳолларда, вазирликнинг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Ахборот ва компьютер технологиялари маркази тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги;

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган “Истиқлол” ва “Туркистон” Санъат саройлари Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги тасарруфига топширилганлиги;

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети йиллик параметрларида “Истиқлол” ва “Туркистон” санъат саройлари учун, уларнинг шахсий даромадлари билан қопланмайдиган қисмида, санъат саройлари таъминоти (моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг иш ҳаққини тўлаш, биноларни қўриқлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқалар) харажатларини молиялаштиришга бюджет маблағлари ажратилишини назарга тутиши;

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аввал Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги учун ўрнатилган алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситаларининг маданият йўналишига тааллуқли қисмини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтиёрида сақлаб қолиши;

    Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланганлиги;

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:

    бир ой муддатда Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш;

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда театрлар, концерт-томоша муассасалари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муасссасаларнинг янгиланган намунавий штатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилганлиги;

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

    Маданият соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, ҳар бир маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кутубхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларни;

    Ўзбек рақси турли йўналишларининг бой тарихий анъаналарини тиклаш ва авайлаб сақлаш, уларни замонавий санъат ва хореографиянинг илғор услублари ва ютуқлари билан бойитишни назарга тутадиган, махсус таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни, ўзбек халқининг ўзига хос маданияти ва юксак маънавиятини, такрорланмас миллий ранг-баранглигини қамраб олган ўзбек рақсини кенг оммалаштириш ҳамда тарғиб қилишни янада ривожлантиришнинг ўрта муддатли
    чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш юклатилганлиги;

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жойлаштирилганлиги инобатга олинсин.

    3. Вилоят маданият бошқармасининг наъмунавий тузилмаси 1-иловага;

    туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага;

    Ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони 3-иловага мувофиқ мақуллансин.

    4. Вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари (Ў.Рашидов), халқ таълими (Ф.Қурбонов), молия (У.Умаров) бошқармалари, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

    вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги
    болалар мусиқа ва санъат мактабларини белгиланган тартибда фойдаланиб турилган бинолари ва штат бирликлари сақланган ҳолда вилоят маданият бошқармаси тасарруфига амалдаги тартибда ўтказилишини таъминлаш;

    болалар мусиқа ва санъат мактаблари моддий-техника базаларини инвентаризациядан ўтказиш;

    болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар ходимларини қайта кўриб чиқиш орқали салоҳиятли мутахассис кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.

    5. Вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси (Ў.Рашидов)га:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сонли “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тегишли ташкилотларга етказиш;

    мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда ўз ҳуқуқий ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш топширилсин.

    6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари зиммасига юклатилсин.

     

    Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев

    Бухоро шаҳри
    2017 йил  20 февраль
    № 98       

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать